Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган юртдошларимиз референдумда фаол
15:38 / 2023-04-30

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 529–референдум участкасида шу ҳудудда жойлашган 125– кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернатнинг юздан ортиқ кўзи ожиз ўқитувчи ва мураббийлари ҳам овоз бермоқда.

Участкада кўзи ожиз юртдошларимизнинг хоҳиш-иродасини ифода этиши учун барча шароит яратилган. “Брайл алифбоси”да чоп этилган бюллетен билан таъминланган. 

–Янгиланаётган Конституцимизда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор нормалар киритилаётганидан қувончимиз чексиз, – дейди 125– махсус мактаб интернати она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Илҳом Жовлиев. – Бу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам мамлакатимизда инсон манфааталари таъминланаётганининг амалдаги ифодасидир. Мен кўзим ожизлилига қарамасдан жонажон Ватанимда бахт топдим, иқбол топдим. Бу референдум халқимизнинг фаровон ҳаёти ва янги Ўзбекистон тараққиётини белгилайди. Биз жамиятимизда юз бераётган янгиланишларга бефарқ бўлмай, мазкур сиёсий тадбирда фаол иштирок этаётганимиздан фахраланамиз. 

Туманда 61 та референдум участкаси фаолият юритмоқда. Бугун барча шароитларга эга участкаларда 111 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этиб, овоз бериши кутилаётир. Уларнинг 5 минг 89 нафари референдум кунигача 18 ёшга тўлган йигит-қизлардир. Шунингдек, комиссия аъзолари туманда соғлиги туфайли участкаларга келолмайдиган фуқароларнинг хонадонларига бориб, референдумга уларнинг муносабат билдириши учун зарур шароит яратмоқда. 

Тумандаги Оққўрғон маҳалласида яшайдиган Тўйчибек Нуриллаевнинг ҳам бугун референдум участкасига бориб, ўз хохиш-иродасини ифода этиши учун имконияти бўлмади. 

–Маҳалламиздаги референдум участка комиссияси аъзолари уйимга келиб, овозимни олиб кетишди,–дейди Т.Нуриллаев.– Бундан янгиланаётган Конституциямиз учун овозим муҳимлигини чуқур англаган ҳолда бахтиёрлик ҳиссини туйдим. 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 
ЎзА мухбири