Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида «Беш ташаббус паралимпиадаси»га старт берилди!
15:13 / 2022-11-09

Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур паралимпиада шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида турли йўналишларда ўтказилади. Жумладан, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка, пара стол тенниси ҳамда киберспорт бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Мусобақалар маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 16-30 ёшли иштирокчилар ўртасида ўтказилади. Шунингдек, мусобақалар икки босқичда бўлиб ўтади. Жумладан, 1-босқич жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларида ташкил этилади.

Республика финал босқичи, яъни, 2-босқич эса жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Спорт мусобақаларининг барча босқичлари давлат тасарруфидаги ва хусусий спорт иншоотларида ўтказилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА