Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг овоз бериши учун яратилган имкониятлар муҳокама қилинди
17:43 / 2024-10-16

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудий ва маҳаллий кенгашларга жорий йил 27-октябрь куни ўтказиладиган сайловлар жараёнида барча Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши йўлида кенг имкониятлар мавжуд. Жумладан, Сайлов кодексига кўра, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам овоз бериши учун зарур шароитлар яратилиши шартлиги белгиланган.

Бугун “Дебат Холл” медиа марказида “Сайловларда инклюзивлик ва қулайликни таъминлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда яқинда бўладиган сайловларни юқори савияда ўтказиш учун олиб борилаётган ишлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий партиялар дастурларидан хабардорлик масалалари муҳокама қилинди.

"Сиёсий партия ва депутатликка номзодларнинг босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини тайёрлаш, тарқатиш,  сайловолди ташвиқотини олиб боришда ногиронлиги бўлганларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда", дея қайд этди Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов.

Маълумотларга кўра, эшитиш, гапиришда нуқсони бўлганлар сони республика бўйича 30 минг нафардан зиёд, бу ҳисобга барча ёшдаги эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган фуқаролар киради.

Ўзбекистон карлар жамияти ўқув ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Маъруф Фозиловнинг таъкидлашича, сайловларга тайёргарлик кўриш, нуқсони борларни номзодлар билан таништириш, уларнинг дастурларини тушунтириш мақсадида карлар зич бўлиб яшайдиган жойларда махсус сурдотаржимонлар тарғибот ишларини олиб бормоқда.  

Депутатликка номзодлар тўғрисида ва уларни дастурлари хусусида тушунтириш ишлари имо-ишора тилида ташкил этилмоқда. Сайлов тўғрисидаги кўрсатувлар имо-ишора тилида таржима қилиб берилмоқда. Бу шубҳасиз ногиронларнинг сайлов тўғрисида тушунча ҳосил қилишида кўмаклашади.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА