Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларга қандай тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилади?
12:30 / 2021-08-13

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан инсонни улуғлашга, унинг шаъни, қадр-қимматини оширишга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан қимматлидир.

Зеро, Асосий қонунимизнинг 13-14-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикасида демократик умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисми бўлмиш ногиронларга ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласи сиёсат даражасига олиб чиқилди.

2021 йил  йил якунига қадар 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаси харид қилинади ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади.Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 августда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида белгилаб қўйилди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2021 йилда харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантати харид қилиниб, улар 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатилади. Жорий йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб эса ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади ва йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкцияларини сотиб олиш йўлга қўйилади.

  Ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластинани харид қилиш ва ўрнатиш йўлга қўйилади. Бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппарати харид қилинади. Ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулалари харид қилинади, болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари 2021-2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминланади.

2021-2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан, 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачалари ногиронлиги бўлган шахслар учун харид қилинади. Кўзи ожиз болалар ва катталар 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳаси амалиётга жорий этилади. Бунда 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022-2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соатнинг («Ақлли соат») давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилиши  йўлга қўйилади.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, агарда бемор 6 ойдан ортиқ   бемор бўлиб, касаллиги тузалмаётган бўлса ва бу касаллик  сабабли  иш қобилияти чекланиб  қолган бўлса, унда бемор ўзи истиқомат қиладиган манзилдаги поликлиникадаги ВКК комиссиясига ногиронлик гуруҳини белгилаб бериш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.  ВКК комиссияси  бемор ҳужжатларини ўрганиб, беморни тиббий кўрикдан ўтказади.Беморнинг ташхисини тасдиқлаш мақсадида 2 ойгача касал турига қараб махсус касалхонага ётишига йўлланма беради. Агарда тузалиш эҳтимоли кам бўлган  касал тури мавжуд ҳолларда касалхонага ташхисни тасдиқлаш учун бемор юборилмайди.  Беморнинг ташхисини касалхона тасдиқлаб берса, унда ВКК комиссияси бемор ногиронлик гуруҳини олиши учун ТМЭК комиссиясига йўлланмаа беради.  ТМЭК комиссияси 1 ой муддатда ногиронлик гуруҳини белгилаб беради ёки рад жавобини беради.

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА