Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилади
17:44 / 2022-09-26

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу ҳужжат билан интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш жараёнларида ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш муддатини 10 кундан бир кунга, яъни объект муайян давлат реестрларида рўйхатга олинган куннинг ўзида тегишли гувоҳнома электрон шаклда QR-код билан тасдиқлаган ҳолда берилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланмоқда.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди. Шунингдек, айрим нормалар юзасидан мутасаддиларга бир қатор саволлар берди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА