Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахслар хатловдан ўтказилмоқда
14:13 / 2022-01-18

Сирдарё вилоятида жорий йил 10 январидан 10 февралига қадар 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар хатловдан ўтказилмоқда.

Бунинг учун ҳар бир туманда маҳаллабай усулда Сирдарё вилояти тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Сирдарё вилояти тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари, соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларнинг участка шифокорлари ва патронаж ҳамшираларидан иборат 273 нафар ходим жалб қилинган ҳолда 22 та хатлов гуруҳи тузилди. Туман ва шаҳарлар кесимида кунлик тармоқ режа ишлаб чиқилди.

Хатловда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган мезонлар асосида яшаш шароити учта – “қониқарли” (яшил), “ўрта” (сариқ) ва “оғир” (қизил) тоифага ажратилиши белгиланди. Бунда ҳар бир хатловдан ўтказувчилар саволнома ва услубий қўлланмалар билан таъминланди. Ушбу ўрганишларни ташкил этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар бўйича соҳага алоқадор ташкилотлар мутахассисларидан 22 та хатлов гуруҳи тузилди. Хатлов натижаларини мувофиқлаштириш бўйича 11 та “ҳудудий штаб” ҳамда вилоят штаби ташкил этилди.

Хатловдан ўтказилганлар орасида 1 нафар хорижга кўчиб кетган, 8 нафар вафот этганлар борлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, бугунга қадар 56 нафар ижтимоий ходим ёрдамига, 2 нафар Мурувват ва Саховат уйига жойлаштиришга, 945 нафар даволанишга муҳтожлар аниқланган. Маълумотларга кўра, улар орасида 77 нафар имконияти чекланган фуқаро Ковид-19 билан касалланган, 933 нафари касалликка қарши эмланган.
Хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.


Шуҳрат Суяров, ЎзА