Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ишга, ўқишга жойлашишда қандай имкониятлар мавжуд?
17:16 / 2022-09-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, республикадаги мавжуд тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) томонидан 2020 йилда 83,2 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлаштириш ва касбга ўргатишга йўлланган бўлса, 2021 йилда буларнинг сони 118 минг нафарга яқин бўлган. Шулардан 109,4 мингга яқинига ишга жойлаштиришга, 2 мингдан ортиғига касб ўрганишга ва 6,5 мингдан зиёдроғига ўқишга жойлаштиришга тавсиялар берилган.

Бу билан ўтган йилга нисбатан ишга жойлаштириш учун бериладиган тавсия 32 минг 548 тага, ўқишга жойлаштириш учун бериладиган тавсия 1 минг 713 тага ва касб ўрганишга тавсиялар бериш 459 тага ошиши кузатилган. 2021 йилда ТИЭКлар томонидан берилган тавсиялар асосида уларнинг 8794 нафари ишга, 1 минг 787 нафари ўқишга жойлаштирилган ҳамда 6 минг 547 нафарига касб ўргатилган бўлиб, бандлигини таъминланишидаги ўсиш ўртача 1,4 баробарга ортгани аниқланган.

Тегишли тартибга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолияти олиб бориши учун улар томонидан фаолият кўрсатиши мумкин бўлган касб ва лавозимларга аниқ тавсиялар берилиши йўлга қўйилади. ТИЭКлар томонидан ногиронлик белгиланган шахсга саломат ҳолатига қараб 70 та йўналиш бўйича 649 та турдаги касблар бўйича тавсиялар берилади.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва лавозимлар рўйхати асосида уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш ишлари янада кучайтирилади. Ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш орқали уларни жамиятга интеграллашуви таъминланади, оиласига қўшимча даромадлар келишига имкониятлар яратилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА