Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахслар қўллаб-қувватланмоқда
21:05 / 2025-12-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг вилоят бўлими, “Нуроний”, “Маҳалла” ва “Соғлом авлод учун” жамғармалари ҳамкорлигида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда жорий йил давомида вилоятда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани мослаштириш, ижтимоий ҳимоя, тиббий-реабилитация, бандлик ва спорт йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

[gallery-26543]

Йил давомида 280 дан ортиқ давлат ва хизмат бинолари ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилди. 50 та муассасада пандуслар, 70 дан зиёд тактил йўлаклар, 30 га яқин махсус лифтлар ўрнатилди. Жамоат транспортида 20 та пастпол автобус қатнови йўлга қўйилди. Ижтимоий ҳимоя соҳасида 7 минг 200 нафар фуқаро нафақа ва моддий ёрдам билан қамраб олинди. 350 нафар ёлғиз кекса ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс мунтазам парваришга олинди. Бандлик йўналишида 1 минг 200 нафар ногиронлиги бўлган фуқаро ишга жойлаштирилди. Таълим соҳасида 40 та мактабда инклюзив синфлар, 22 та боғчада махсус гуруҳлар ташкил этилди. Спорт йўналишида 150 дан зиёд параспортчи тайёргарликка қамраб олинди. Халқаро мусобақаларда 18 та фахрли ўринларга эришилди. Ўзбекистон чемпионатлари ва кубок мусобақаларида умумий ҳисобда 66 та олтин, 59 та кумуш ва 67 та бронза медаль қўлга киритилди.

Тадбирдан сўнг масъуллар уйида ётиб қолган ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА