Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳар доим давлат эътиборида
23:49 / 2023-10-07

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда 1 миллиарддан ортиқ одам ногиронликдан азият чекади. Бу дунё аҳолисининг, тахминан, 15 фоизини ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам бундай тоифадига одамлар сони кам эмас. Ногиронларга қулай шароит яратиш, уларга таълим бериш, муносиб иш ўринлар билан таъминлаш масаласи ниҳоятда долзарбдир.

Ногироннинг ҳаёти соғлом одамнинг ҳаётидан тубдан фарқ қилади.

Хусусан, улар таълим олишда муайян муаммоларга дуч келишмоқда. Ногиронлар учун иш топиш анча қийин, чунки аксарият ҳолларда улар меҳнатга лаёқатли одамнинг ишини бажара олмайди. Aфсуски, бу тоифадаги одамлар жамият томонидан яратилан тўсиқларга ҳам дуч келишади.

Шуларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, жамиятнинг тўлақонли аъзоси қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Масалан, уларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратилмоқда.

Бунда, 2022 йилда мингга яқин иш берувчиларга 1 805 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия ажратилган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 659 та иш берувчиларга 1 412 нафар ногиронлиги бор шахсларни ишга қабул қилганлиги учун 6 ойгача БҲМ 1,5 баравари миқдорида субсидия берилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш мақсадида, ногиронлик пенсия ва нафақаларнинг энг ками миқдори 747,0 минг сўмга етказилиб, 2017 йилнинг йил бошига нисбатан 5,1 бараварга ўсган.

Бугунги кунда ушбу нафақа миқдори 568 минг сўмни ташкил этмоқда. Унинг жорий этилиши натижасида, 64 мингга яқин оилаларга парваришлаш нафақаси тўлаб берилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.

Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошди.

Шунингдек, келгусида ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятини олиб бораган 43 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари ҳар 2 йилда (иш стажи ва ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб) бир маротаба қайта ҳисоблаб борилади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, айниқса, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг янгиланган конституциясида ижтимоий адолат тамойили муҳрлаб қўйилди. Демак, эндиликда ижтимоий адолатни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Бу эса ўз навбатда ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш имкониятини беради.

Гулноза Бобоева, ЎзА