Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахслар 650 дан зиёд касбдан бирини танлай олади
11:16 / 2022-09-07

2021 йил 21 декабрда “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янада такомиллаштириш мақсадида шу йилнинг 31 августида Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. 
  
Қарор билан ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати ҳамда иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди. 
  
Унга кўра, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик белгиланган шахсларга саломатлик ҳолатига қараб 70 та йўналиш бўйича 649 турдаги касблар бўйича тавсиялар бериш имкони пайдо бўлди. 
  
Эндиликда уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш ишлари янада кучайтирилади. Бундай шахсларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларни жамиятга мослашиши таъминланиб, оиласига қўшимча даромад келишига шароит яратилади. 


  
ЎзА