Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган ҳунармандлар буюмлари кўргазмаси
21:31 / 2024-05-06

“Ҳунарманд” бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай муҳит яратиш, ногиронлиги бўлган ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш мақсадида ярмарка ташкил этилди.

Оролбўйининг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган “Ҳунарманд” бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, “Ўзбекистон Махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими аъзолари ўзлари томонидан ишланган буюмлари билан иштирок этди. Ярмаркада турли нақшлар билан безак бериб тикилган миллий либослар ва қуроқ кўрпачалар, кўрпа-тўшаклар, сувенирлар, туркман, қозоқ ва бошқа миллатларнинг миллий кийимлари, уй-рўзғор буюмлари намойиш этилди. 

[gallery-17296]

–Кўргазмада туркман миллий каштачилик буюмлари билан иштирок этяпман, – дейди тўрткўллик хусусий тадбиркор Насиба Қутлимуратова. – Олдинлари Тошкент ва Қўқон шаҳарларида ўтказилган кўргазмаларда иштирок этдим. Ҳунармандлар билан тажриба алмашиш, маҳсулотларимизни тарғиб қилишда бундай ярмаркалар муҳим аҳамият касб этади. 

Ярмаркада қатор чет эллик меҳмонлар ҳам иштирок этиб, ногиронлиги бўлган ҳунармандлар томонидан тайёрланган турли буюмлар билан танишди. Бу ердаги ажойиб буюмлар уларда катта таассурот қолдирди. 

Албатта, мамлакатимизда ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллашига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташкил этилган ярмарка бу борадаги ишларнинг амалдаги намунаси бўлди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари