Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган болалар учун байрам ташкил этилди
10:50 / 2020-12-18

Маълумки, жорий йилнинг 1 декабридан 31 декабрига қадар республикамизда «Меҳр-мурувват ойлиги»ни ўтказиш белгиланган.

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 57-сонли махсус болалар учун мослаштирилган меҳнат таълими мактабида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,Республика «Нуроний» жамғармаси ҳамда ЮНИСEФ ҳамкорлигида мазкур ойликни уюшқоқлик билан ўтказиш, ўзгалар парвариши ва ёрдамига муҳтож ногиронлиги бўлган болалар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Болаларга меҳр улашиб...» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

— Ногиронлиги бўлган болаларга худди бошқа тенгқурлари каби тенг имконият ва шароит яратиш, уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишидир, — дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тошпўлат ХОЛИҚОВ. — Хусусан, бугун юртимизда жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани, мактабдан ташқари бепул таълим кафолатлангани, имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этишнинг янгича тизими такомиллаштириб борилаётгани сўзимиз тасдиғидир.

Тадбир сўнггида таълим муассасаси ўқувчиларига ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.