Ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган кулолчилик буюмлари намойиш этилди
Мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган кулолчилик анъаналарини асраб-авайлаш, бу соҳага аҳолининг кенг қатламларини, айниқса ёшларни жалб этиш орқали сифатли кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, пойтахтимизда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан ўзига хос кулолчилик кўргазмасининг ташкил этилиши ҳам уста-ҳунармандларнинг ўз меҳнатларини ва санъатларини намойиш этишларига яна бир имконият бўлди.

Кўргазмада мамлакатимиз ҳудудларидаги анъанавий кулолчилик мактаблари намуналарига қўшимча равишда замонавий услубда яратилган керамика асарлари ҳам намойиш этилди.


Шунингдек, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган кулолчилик буюмлари ҳам намойиш этилди. Уларнинг ижоди, меҳнати ва ранг-баранг дунёқараши ҳар бир томошабинга илиқ туйғулар бағишлади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА