Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлар ўртасида “Мустақиллик кубоги” мусобақаси
11:39 / 2022-09-22

Бухорода футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида “Мустақиллик кубоги” мусобақаси ўтказилди. Унда жами 6 та жамоа ғолиблик учун баҳслашди.

Кескин курашларга бой бўлган мусобақада ғолибликни “Матонат” жамоаси қўлга киритган бўлса, фахрли 2-ўринни Жиззах жамоаси эгаллади. 3-ўрин “Байналмилал” жамоасига насиб этди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Мусобақа шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ногирон-ампутантлар ўртасида Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Мундиал баҳсларга жорий йилнинг 23 сентябрь куни старт берилади.
 

Зариф Комилов, 
ЎзА