Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлар меҳр ва эътиборда (+видео)
09:51 / 2023-12-05

БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида эътироф этилган.

Шундан буён ҳар йили мазкур сана доирасида ногиронлар дуч келаётган муаммоларни чуқурроқ англаш, уларни бартараф этиш, қадр-қиммати, ҳуқуқини ҳимоялаш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирлар уюштирилади, уларга моддий кўмак кўрсатилади.

Жиззах шаҳрининг “Яккасарой” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган имконияти чекланганлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, меҳнат ва ишлаб чиқариш фаоллари ҳамда ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида 38 минг 776 нафар ногиронлиги бўлган юртдошимиз истиқомат қилаётган бўлса, шулардан 8 минг 427 нафарини ногиронлиги бўлган болалар ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 1 минг 211 нафар ногирон фуқарога вилоят Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида даволаниши учун ордер берилди, 245 та ногиронлик аравачаси тарқатилди, 456 нафар ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация қилишнинг техник воситалари билан, 466 нафари эса протез-ортопедия жиҳозлари билан таъминланди.

Жиззахлик ногиронлиги бўлган шахслар Халқаро паралимпия ва Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган мусобақаларда турли даражадаги 44 та медал соҳиби бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

[gallery-14879]

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ходимлари Жиззах шаҳрида жойлашган 5-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини йўқлаб боришди. Бу ерда ақлий нутқи ва психик ривожланишида, таянч ҳаракатида нуқсони бор, мия фалажи, заиф кўрувчи, заиф эшитувчи ва кар сақов болалар тарбияланади. Улар ушбу сана муносабати билан тарбиячилари ёрдамида тайёрланган бадиий чиқишларни намойиш этди. Уларни қутлагани келганлар ҳар бирлари билан имкон қадар мулоқотда бўлиб, тарбияланаётганларнинг барчаларига совға-саломлар улашди.  

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Зарбдор тумани “Навруз” МФЙдаги “Олтин водий” маданият саройида тадбир ташкил этилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ffjv9FZ3wMs" title="Ногиронлар меҳр ва эътиборда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

“Меҳр ва эътибордагилар” мавзусидаги тадбирга Зарбдор туманидаги 1-сонли кар ҳамда 2-сонли заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари  ҳамда уй таълимидаги болалар қатнашди.

Махсус мактаб- интернатлар ўқувчилари томонидан ташкил этилган саҳна чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат, видео),

ЎзА мухбирлари