Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлар кунида меҳр ва шодлик улашилди
15:50 / 2025-12-03

3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Гулистон туманидаги “Зебинисо она” тантаналар уйида самимият, меҳрга тўла байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг вилоят ва туман бўлимлари, шунингдек Кўзи ожизлар жамиятининг Гулистон тумани аъзолари ҳамда жамиятнинг 100 нафардан ортиқ фаоллари иштирок этишди. Барча қатнашчиларни меҳр, қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик руҳи бирлаштирди.

Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи  Олимжон Жўраев йиғилганларни байрам билан чин дилдан муборакбод этар экан, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳаётини осонлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ҳоким ногирон фуқароларнинг ҳаётини янада осонлаштириш ва уларнинг ижтимоий ҳаётга тўлиқ жалб этилишини таъминлаш масалаларига эътибор қаратди.

Тадбир давомида сўз олган жамият фаоллари ва иштирокчилар бугунги эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришди. Улар бундай эзгу ишлар янада кўпайиши, ногиронлиги бор ҳар бир фуқарога меҳр ва қўллаб-қувватлаш кўрсатилиши лозимлигини билдиришди.

Байрам дастурининг бадиий қисмида туман Маданият маркази ходимлари томонидан жўшқин куй-қўшиқлар, саҳна чиқишлари намойиш этилди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири