English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини тузиш янада енгиллашади
12:42 / 2024-08-30

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда республикадаги йирик ННТ вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармоннинг мазмун-моҳиятига қаратилди.  

Фармон билан фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча янги ислоҳотлар назарда тутилмоқда.  

Хусусан, давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилди.  

Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини тузишни янада енгиллаштириш учун 2025 йил 1 январдан бошлаб шундай ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи икки бараварга камайтирилди.  

Солиқ солинмайдиган хайрия маблағлари миқдори БҲМнинг 100 бараваригача оширилди.  

Энг муҳими, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки учун янги имкониятларни очиб беради. Хусусан, ижтимоий шериклик институтини амалда ривожлантириш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий шароитлар яратади, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш таъсирчанлигини оширади.

Тадбир якунида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудлардаги фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятини етказиш ва уни ижросини таъминлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА