Ортда қолган 2025 йил бошқа спорт турлари қатори шахматда ўзига хос натижалари ва кўрсаткичлари билан ёдда қолди.
Chess.com куни кеча кўпчилик шахмат ишқибозларини қизиқтириб келаётган маълумотни тақдим этди.
Унда 2025 йил давомида йирик халқаро турнирларда қайси гроссмейстер мукофот маблағлари бўйича юқори ўринларни эгаллагани келтириб ўтилди.

Кутилганидек, FIDE рейтинги пешқадами норвегиялик Магнус Карлсен 16 та халқаро мусобақада умумий ҳисобда 1,455, 276 АҚШ доллари жамғарган ҳолда 1-ўринни, 19 та турнирда 889,598 АҚШ долларига эга чиққан Фабиана Каруана иккинчи ва яна бир америкалик шахматчи Левон Аронян 15 та мусобақада 751,881 АҚШ доллари тўплаб кучли учликка якун ясаган.

Ўзбекистонлик шахматчилардан Нодирбек Абдусатторов 2025 йилда 16 та йирик турнирда қатнашиб, умумий ҳисобда 361 811 АҚШ доллари мукофот пули жамғарди. Унинг йил давомида олган энг катта бир марталик мукофоти 85 минг АҚШ долларидан иборат бўлди. Ҳамюртимиз 9-ўринни банд этган.
Ўтган йили Ҳиндистонда ўтган жаҳон кубогида ғолибликка эришиб, даъвогарлар турнири йўлланмасини қўлга киритган истеъдодли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров тарихга айланган 2025 йилда 11 та йирик турнир натижалари бўйича 349 955 АҚШ доллари мукофот пули билан кучли ўнталикдан ўрин эгаллади.
Рўйхатда юқори кўрсаткичга эришган 26 нафар шахматчининг исми-шарифи келтириб ўтилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА