French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек кучли шахматчилар билан баҳслашмоқда
09:00 / 2021-12-03

Испаниянинг Барселона музофоти Кастелдефелс шаҳрида шахмат бўйича “Ел Ллобрегат” халқаро турнирига старт берилди.

Халқаро турнирда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафар маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона сурмоқда.

Иштирокчилар рейтингида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2 минг 646 очко билан энг яхши натижага эга шахматчи сифатида қайд этилган, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

“Ел Ллобрегат” халқаро турнирининг иккинчи рақамли шахматчиси эса дунёнинг 16-чемпиони, украиналик Руслан Понамарёв. У 1998 йилда жаҳоннинг энг ёш гроссмейстерига айланганди. Понамарёв ҳозирда 2 минг 633 рейтинг очкосига эга бўлиб турибди.

Халқаро турнир швейцарча тизимда ўтказилади. 9 тур давом этади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА