Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал “XTX Markets London Chess Classic" ғолибига айланди
11:15 / 2025-12-03

Лондондаги “Emirates Stadium” мажмуасида давом этаётган “XTX Markets London Chess Classic" турнирида якка пешқадам бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов кеча поёнига етган 7-турда оқ доналарда англиялик Люк Макшейнни таслим этди.

Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 6,5 тага етказиб олган ҳамюртимиз энг яқин таъқибчиси франциялик Алиреза Фирузжани 2 очкога ортда қолдирган ҳолда ғолиблик остонасига яқинлашмоқда.

Бугун, 3 декабрь мусобақа низомига мувофиқ иштирокчилар учун дам олиш куни сифатида белгиланган.

Эртага, 4 декабрь куни ўтадиган 8-турда маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Алиреза Фирузжа билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек турнирнинг илк турида англиялик Гавейн Маророа Жонс билан муросага келган эди. Шундан сўнг ўтган 6 та турда рақибларини мағлуб этди. Хусусан, АҚШ вакили Абхиманю Мишра, Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик Никита Витюгов, Буюк Британия чемпиони Майкл Адамс, АҚШ чемпиони Сэм Шенкленд ва англиялик Люк Макшейнни доғда қолдирди.

Мукофот жамғармаси 50 минг фунт стерлингдан иборат турнир 5 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА