Истеъдодли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов Исландиядаги "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақасида ғалабали одимини давом эттирмоқда.
Хабар берганимиздек, кеча мусобақанинг 3 ва 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз исландиялик Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши дона сурди ва ҳар иккала партияда ҳам рақибни мағлуб этди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 8 тага етказиб олди. Ушбу натижа билан гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда Абдусатторов ярим финал масаласини деярли ҳал қилди.
Бугун, 27 октябрь куни Нодирбек 5 ва 6-тур ўйинларини ўтказади. 5-турда Ян Непомняшийга қарши иккита ўйин ўтказса, 6-турда америкалик Уэсли Со билан рўбарў келади.
Иккинчи гуруҳда япониялик Хикару Накамура ва амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 6 очко билан етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, эртага 28 октябрь иштирокчилар учун дам олиш куни этиб белгиланган. Чемпионатнинг ярим финал ва финал ўйинлари 29-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА