Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек Абдусатторов барча йўналишларда ФИДE рейтингида ТОП-100ликда, қолганларчи?
14:43 / 2022-05-01

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) томонидан ҳар ой бошида эълон қилинадиган рейтингда айни пайтда кучли 100ликдан икки нафар шахматчимиз ўрин олган.

Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси, рапид йўналишида энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ўтган ойдаги ўрнидан бироз пастлади, бироқ у барибир рейтингда пешқадам бўлиб турибди.

ФИДE рейтинги:

GM Нодирбек Абдусатторов (2004) 2661 балл билан 80(ўтган ой 74)-ўринда. 
GM Рустам Қосимжонов (1979 йили туғилган) 2659 рейтинг бали билан 82-ўринда.

FIDE 20 ёшгача ўсмирларнинг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли 100 нафар ёш шахматчи рўйхатидан айни пайтда 4 вакилимиз ўрин олган:

  • 5(4). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661.
  • 12(11). GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630.
  • 17. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609.
  • 28(25). GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.

Рапид йўналишида фақат Нодирбек Абдусатторов кучли юзликда: 2670 балл билан 37-ўринда.

Блиц йўналишида 3 шахматчимиз кучли юзликдан жой олган:

  • 36. Рустам Қосимжонов – 2681.
  • 47(45). Нодирбек Абдусатторов – 2663.
  • 49(71). Жавоҳир Синдоров – 2657.

Ҳусан КАРВОНЛИ.