Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодира Отабекова: технологик тараққиёт даврида ёшларнинг имкониятларидан фойдаланиш лозим
10:09 / 2023-12-07

Жорий йилнинг 3-8 декабрь кунлари ўзбекистонлик талабалар “Seeds Tour” таълим турида иштирок этди. Мазкур таълим тадбири БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP-28 конференцияси давомида “Seeds for the Future” дастурининг айрим иштирокчилари учун ташкил этилди.

“Seeds for the Future”  2.0” таълим дастури доирасида 22 давлатдан 36 нафар иштирокчини бирлаштирган “Talent & Green Summit” тадбири ҳам ўтказилди. Саммитда иқтидорли ёшлар билан бир қаторда халқаро ташкилотлар олимлари, таълим муассасалари профессорлари, экспертлар иштирок этди.  

–Иқлим ўзгаришини юмшатиш барчамизни ўйлантирадиган мавзу бўлиши керак. COP-28 мунозараларни бошлаш ва реал ҳаракатларни муҳокама қилиш учун дунёдаги энг яхши ғоялар ва кучларни бирлаштириш учун ажойиб платформа яратди. Ёш авлод келажакдаги барқарор ривожланишнинг муҳим таянчидир, – деди “Huawei” компаниясининг корпоратив коммуникациялар департаменти вице-президенти Чжан Юан хоним. – Компания ёш истеъдодларга рақамли билимларни тақдим этишда, ижодкорлик ва интилишларни очиб беришда, АКТ технологиялари имкониятларини намойиш этишда давом этади.  

Саммитда “Techno Mind” жамоаси етакчиси, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Нодира Отабекова ҳам сўзга чиқди.  

–Жамоамизнинг ютуқлари фақат технологик инновациялар туфайли эмас. Биз умумий қараш ва дўстлик туйғусини ривожлантириш жуда муҳимлигини тушундик. Технологик тараққиёт даврида биз ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун турли инновациялардан фойдаланишимиз керак. Биз дунёнинг бир бурчагидан бошқасига бирлашиб, фикрлашишимиз ва энг зўр келажак учун ҳамкорлик қилишимиз мумкин, –деди Н.Отабекова.  

Иштирокчилар COP-28  яшил зонасида бўлиб ўтган кўргазма ва Дубай шаҳрининг гўзал манзараларини томоша қилди.  

 

Насиба Зиёдуллаева,  

ЎзА