Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
09:32 / 2026-02-24

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Нодавлат суд-экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом; 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; 

Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом; 

Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Қарорга кўра, бир ой муддатда: 

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши таъминланади; 

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади. 

Мазкур Низом нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди. 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари шартнома асосида фуқаролик, иқдисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган нотижорат ташкилот ҳисобланади. 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш учун таъсис этилган, штатида бир хил ёки турли хил суд экспертизаси йўналиши бўйича суд экспертлари (суд эксперти) бўлган ҳамда юридик шахс шаклида бўлган ташкилотдир. 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият юритади. Суд эксперти фақат битта нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин. 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд-экспертлик фаолиятини якка тартибда амалга ошириш учун суд-экспертлик бюроси шаклида ташкил этилиши мумкин. 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муассасалари каби функцияларни амалга оширади, улар каби ҳуқуққа эга бўлади, мажбуриятларни бажаради ва жавобгар ҳисобланади.

ЎзА