Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш самарадорлиги оширилади
09:06 / 2025-07-18

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фуқаролик жамияти соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди.

Фармон асосида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ташаббусларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бу Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг мажлисида қайд этилди. 

Жамоат фонди томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларига молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мажлисда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлиги, молиявий кўмакнинг мақсадли йўналтирилиши ҳамда соҳада шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Парламент комиссияси мажлисида бир қатор ташкилотларнинг ҳисоботлари эшитилди, уларнинг иш режалари ижроси ва ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши атрофлича таҳлил қилинди.

Комиссия аъзолари томонидан камчиликлар таҳлил қилиниб, фаолиятни янада самарали йўлга қўйиш, қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда жамоат назоратини кучайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар берилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА