Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азиза Аминова Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.
Маълумки, фуқаролик жамиятининг ажралмас қисми бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари турли ижтимоий, иқтисодий, экологик ва маданий соҳаларда фаолият юритади. Улар аҳолининг эҳтиёжларига тезкор ва мослашувчан жавоб бера оладиган, ижтимоий тенглик ҳамда адолат тамойилларини илгари сурадиган муҳим институтлардан биридир.
Мулоқот давомида мамлакатимизда турли соҳаларда бўлгани каби ушбу йўналишда ҳам қатор ислоҳотлар ўтказилиб, ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш мақсадида бир қатор янги ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгилаб олинган вазифалар муҳокама қилинди.
Тадбир сўнггида ННТлар вакиллари томонидан соҳани янада ривожлантириш, фаолият доирасини кенгайтириш ва ажратилаётган грантларни мақсадли сарфланиши бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири