53 ёшли эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Наргиз Муҳаммадий 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар берди DW нашри.
Associated Press агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда 8 февраль куни Муҳаммадийнинг адвокати Мустафо Нили ҳам ижтимоий тармоқда хабар қолдирган.
Муҳаммадий 2025 йил 12 декабрда ҳибсга олинган. 8 февралда эса йиғилишларда иштирок этиш ва жиноят содир этиш учун тил бириктириш ва бошқа айблари учун 7,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Бундан ташқари, қамоқ жазосидан кейин унга 2 йил мамлакатдан чиқиш тақиқланади ва шу муддат давомида фақат Хусф шаҳрида яшаши шарт қилиб қўйилган. Адвокатнинг айтишича, Муҳаммадий саломатлиги ёмонлашгани сабабли бир неча кун олдин касалхонага олиб кетилган, кейин эса яна қамоққа қайтарилган.
Наргиз Муҳаммадий Эрондаги Ҳуқуқ ҳимоячилари маркази вице-президенти ҳисобланади. У охирги 20 йил ичида режимга қарши чиқишлари, журналистлик фаолияти учун 13 марта ҳибсга олинган.
Янги ҳукмни ҳисобга олмаганда, унга чиқарилган умумий қамоқ жазоси 31йилни ташкил қилади, шундан 10 йилини ўтаб бўлган. 2021 йилда у “давлатга қарши ташвиқот” учун 2,5 йил қамоқ ва 80 дарра жазога ҳукм қилинган. 2024 йил декабрида саломатлиги сабабли уч ҳафтага озод этилган, кейин бу муддат узайтирилган.
Қўллаб-қувватловчиларнинг айтишича, Муҳаммадий қамоқда бир неча марта юрак хуружини бошидан кечирган, 2022 йилда унга шошилинч операция қилинган. Айтишларича, ҳозир ҳам унинг соғлиги яхши эмас.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SfYy8MDGwEs" title="Nobel mukofoti sohibi qamaldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Салим Каримжонов (видео), ЎзА