Ноқонуний стикер учун жиноий жавобгарлик
Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштирган. Давлат хизматлари марказидан уларга карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришган.
Шу каби яна 9 масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари жами 18 ҳолатда стикерларни ноқонуний қўлга киритгани маълум бўлди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.