Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний балиқ овлаган шахсларга нисбатан қарийб 100 миллион сўм жарима қўлланди
18:53 / 2020-04-13

Қанча кескин чоралар кўрилмасин браконерлик фаолияти тўхтамаяпти.


Қанча кескин чоралар кўрилмасин браконерлик фаолияти тўхтамаяпти. Табиат инъомларини хўжасизларча талон-тарож қилиш, ноёб ҳайвонларни овлаш қўштирноқ ичидаги кимсаларнинг касби корига, мўмай даромад манбаига айланиб бормоқда. Аммо ҳар битта қилинган ноқонуний ҳаракат жазосиз қолмайди.

Масалан жорий йил бошида Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари Миришкор тумани Чандир қишлоғида яшовчи ўзини оғзаки таништирган Мамилов Шавкат Жумагелдиевични ўзига тегишли “Жигули” русумли давлат рақами 70F467GA бўлган автомашинада шериклари Тўймуродов Баходир Сатторович, Авезов Хабиб Хамроевичлар билан биргаликда Миришкор тумани ҳудудидаги зовур (коллектор)да ноқонуний усул яъни электор токи (электроудочка) ёрдамида балиқ овлаганлиги аниқлаган эди.

a0c53c5b-2c6d-4709-ba64-2136bf2fe85f.jpg

Броконерлар ушбу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарори талабларига риоя қилмаган.

Ҳолат бўйича ушбу шахслар ўзлари иштирокида балиқ овлаш анжомлари ва овлаган балиқлари кўздан кечирилганда, 1 дона резина қайиқ, 2 дона қўлбола эшкак, 1 дона электр токини кучайтирувчи мослама, 1 дона аккумлятор, 1 дона электор токини узайтирувчи мослама, 1 дона қўлбола сачок ҳамда жами 34 дона шундан 18 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори, 4 дона сазан, 1 дона арзонбаҳо балиқ (селётка), 2 дона карас, 7 дона самарқанд храмуляси балиқларини овлаганликлари аниқланган. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 98 миллион 276 минг 100 сўм моддий зарар етказилган. Зарарни ундириб олиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилиб, мазкур тақдим этилган ҳужжатлар асосида Миришкор туман ИИБ =узуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “г,ж” бандлари билан юқорида исми шарифлари кўрсатилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.