Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний йўллар билан олиб келинаётган товарлар тўхтатиб қолинди
09:31 / 2020-07-19

Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар моддий бойликларини яширин тарзда олиб киришга уринган яна бир нафар фуқаронинг мақсади амалга ошмади.

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинаётган, сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари ҳамда енгил автотранспорт эҳтиёт қисмлари тўхтатиб қолинди.

Жумладан, «Даут-ота» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди. Мазкур автотранспорт воситасига тегишли йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, автотранспорт воситасига хуфиёна яширилган, енгил автотранспорт воситасининг умумий қиймати 75,6 миллион сўмлик жами 779 дона эҳтиёт қисми мавжудлиги аниқланди.

Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар моддий бойликларини яширин тарзда олиб киришга уринган яна бир нафар фуқаронинг мақсади амалга ошмади. Мазкур чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, автотранспорт воситасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 7,6 миллион сўмлик жами 3825 дона «Конкор» номли дори воситаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.