Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ННТлар ислоҳотларда фаол қатнашмоқда
12:52 / 2023-02-28

2014 йил 27 февралда Болтиқ денгизи давлатлари Кенгашининг Хельсенкида бўлиб ўтган йиғилишида Бутунжаҳон нодавлат ташкилотлари куни халқаро байрам сифатида расман тасдиқланди. Мана, ўн йилдирки, ушбу сана жаҳон миқёсида кенг нишонланади. Айни кунда дунё бўйича 10 миллиондан ортиқ нодавлат ташкилотлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин дастлабки йилларданоқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасида ННТлар фаолияти янада юқори босқичга кўтарилди. Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш, уларга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш бўйича қатор қўшимча вазифалар белгиланди. 

[gallery-10733]

Кўрсатилаётган эътибор, яратилган имкониятлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлари жамиятимиздаги муаммоларни кенг жамоатчиликка етказиш, бартараф этиш, айниқса, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билимларини юксалтириш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, таълим, тиббиёт ва бошқа қатор йўналишлардаги долзарб масалаларни ҳал этиш, умуман, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этмоқда. 

Буни Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган ННТлар фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда Андижон вилоятида 564 та нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Уларда 3,5 минг нафардан зиёд киши меҳнат қилади. 

Вилоятидаги 130 дан зиёд ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолигига қабул қилинган.

Биргина ўтган 2022 йилда ушбу ташкилотлар томонидан 60 дан ортиқ муҳим ижтимоий аҳамиятга оид лойиҳалар тайёрланиб, давлат грант танловларига тақдим этилди. Лойиҳаларнинг 16 таси Олий Мажлис ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондлари томонидан 1 миллиард сўм миқдорида молиялаштирилди. Бундан ташқари, Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Hamroh” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Прогресс – IT соҳасига бепул ўқитиш” лойиҳаси Евросиё фонди томонидан 18 минг АҚШ долларига молиялаштирилди. Айни кунда молиялаштирилган барча лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

 “Hamroh”, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Андижон вилоят ташкилоти, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси, “Соғлом авлод” жамғармаси  Андижон вилояти бўлимлари, Андижон вилояти Минтақавий тадқиқот маркази, “Меҳримиз Сизга” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими, Марҳамат туманидаги “Мингтепа маданий мерос” жамоат фонди сингари ўнлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари вилоятдаги қатор ижтимоий аҳамиятга эга масалалар, муаммоларни бартараф этишда кўмаклашмоқда.  

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолиятига кўмаклашиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. ННТ вакиллари иштирокида мунтазам равишда семинарлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. 

Фарҳодбек Атахонов,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари. 

ЎзА