Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ННТ раҳбарларининг тажриба ва билимлари оширилди (+видео)
09:47 / 2024-05-31

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида ННТларга белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтилди. Таъкидландики, Давлат дастурининг “Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш” бўйича 22-мақсадида ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кундузги қатнов, транспорт хизмати, бошпана ва бошқа уйда кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни нодавлат ташкилотлар орқали кўрсатиш вазифаси белгиланган.   

Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг ноябрь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъуллигида Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматларни кўрсатиш лойиҳаси йўлга қўйилади.   

Мазкур кенг қамровли ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг замонавий билим ва малакага эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 750 нафар ННТ раҳбарларининг малакасини ошириш режалаштирилган.   

Шу кунга қадар 367 та ННТ раҳбарлари ўқитилди. 2024 йилда икки босқичда 134 нафар раҳбарларни ўқитиш режалаштирилган.    

Бугун мазкур ўқувларнинг иккинчи босқичи якунланди. Унда 67 нафар ННТ раҳбарлари ўн кун давомида халқаро тажриба бўйича энг замонавий назарий билимлар билан танишдилар. Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда иш вақтини оқилона тақсимлаш, инсон ресурсларини бошқариш, шахсий самарадорликка эришиш бўйича бошқарув компетенцияларини ривожлантириш бўйича зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/v5ZHowIvecY" title="NNT rahbarlarining tajriba va bilimlari oshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда ушбу ўқувларни муваффақиятли тамомлаган ННТ раҳбарларига Давлат бошқаруви академиясининг сертификатлари топширилди. Шунингдек, улар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси қошида ташкил этилган “Тренерлар штаби” аъзолигига қабул қилинади.   

Келгусида тренерлар ҳудудларда ННТ вакиллари учун ташкил этиладиган семинарларда иштирок этиб, уларнинг иш фаолиятини янада яхшилашда ва ижтимоий лойиҳалар ёзишда яқиндан кўмаклашадилар.  

Н.Раҳмонова, ЎзА