Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НКМКда темирйўлчилар шарафланди
16:40 / 2022-08-06

Бугун юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда.

Темирйўлчилар ўзларининг шарафли касб байрамини кенг нишонламоқда. Улар сафида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида фидокорона меҳнат қилаётган икки минг нафарга яқин темирйўлчилар ҳам борлиги қувонарлидир. Ҳар йили шу сана муносабати билан бу соҳа вакилларига комбинат томонидан алоҳида эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган.

Кеча Марказий кон бошқармасига қарашли Темир йўл транспорти бошқармасида ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Унда “НКМК” АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қ.Санақулов сўз олиб, касб эгаларини байрам билан муборакбод этди.

Тадбирда бир гуруҳ соҳа илғорлари шарафланиб, турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

– Ишимдан, шу касбни танлаганимдан, энг муҳими, корхона ютуқларида ўз ҳиссам билан қатнашиб келаётганимдан мамнунман. Меҳнатим ортидан устим бут, рўзғор тинч, кўнгил хотиржам. Бу бахтиёрликка нима етсин. Соҳада ўз ўрнимни топиб келаяпман. Мана бугун ҳам хизматларим эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирландим. Бундай имкониятларни яратиб берган давлатимизга, ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган комбинат раҳбариятига раҳмат. Бу эътибор мени  корхонамиз ривожи йўлида янада қаттиқ ишлашга, сидқидилдан меҳнат қилишга даъват этади, – дейди мамнунлик билан Жамшид Райимов.

Байрам дастури куй-қўшиқларга уланиб, даврага янада файз бағишлади.

Абдумажид ЖЎРАЕВ,

“НКМК” АЖ Матбуот маркази бошлиғи.

Виктор Яковлев олган суратлар.