“НКМК кубоги” ғолиблари
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Ёшлар ойлиги” доирасида Навоий кон-металлургия комбинати бўлинмаларида ишлаётган ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “НКМК кубоги” финал ўйини ўтказилди.
Ушбу билимлар беллашувининг саралаш босқичларида иштирок этган 80 дан ортиқ жамоа орасидан 8 та жамоа финал ўйинида қатнашиш йўлланмасига эга бўлишганди.

Билимлар беллашувининг якунида эса 1-ўринни ва кубокни Шимолий кон бошқармаси жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўринни “НКМК” АЖ бошқармаси жамоаси ҳамда 3-ўринни “Қизилқум” кон бошқармаси жамоаси эгаллашди.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


А.Бўриев, ЎзА мухбири