Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“НКМК 65 йиллиги” боғи барпо этилди
12:19 / 2023-11-13

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб яшил майдонларни кенгайтириш, жойларда экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилашга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари корхоналар жойлашган ҳудудларда яшил майдонларни яратиш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг баҳор мавсумида комбинат бўлинмалари томонидан 160 мингтадан ортиқ мевали, манзарали дарахт ва бута кўчати ўтқазилганди. Шу йилнинг куз мавсумида эса 280 мингдан зиёд мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатини экиш режалаштирилган.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Навоий кон-металлургия комбинати ташкил топганлигининг 65 йиллиги муносабати билан Кармана туманида жойлашган “Дўстлик” агрофирмаси ҳудудидаги 8 гектар майдонда комбинат ишчи-ходимлари ва ёшлари томонидан “НКМК 65 йиллиги” боғи барпо этилиб, кончилар томонидан боққа 15 минг туп мевали дарахт кўчати ўтқазилди.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/xklV_PClH7g" title="“НКМК 65 йиллиги” боғи барпо этилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Абдували Бўриев,

ЎзА мухбири