Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали очилди
Жорий ўқув йилида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўз фаолиятини кенгайтирди.
Жорий ўқув йилида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўз фаолиятини кенгайтирди. Ҳудуддаги педагогларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида университет филиали ташкил этилди. Бугун, 4 сентябрь куни қалдирғоч талабалар иштирокида филиалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
ТДПУ Шаҳрисабз филиали фаолиятини қуйидаги 4 йўналишда бакалаврлар тайёрлаш билан бошлади:
– бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш;
– мактабгача таълим;
– хорижий тиллар ва адабиёт (инглиз тили);
– она тили ва адабиёти рус тили адабиёти ўзга тилли гуруҳларда.
Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2018 йилда Сурхондарё вилоятида Термиз филиалини очган эди. Мазкур филиаллар республикамизнинг чекка ҳудудларида малакали педагогларга бўлган эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.