“Nissan” йирик заводини ёпмоқчи
Япония автомобилсозлик компанияси “Nissan” 2028 йил март ойида Оппама шаҳрида жойлашган асосий заводини ёпишини эълон қилди. Ушбу қарор харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқаришни оптималлаштириш мақсадида қабул қилинган.
“Euronews” хабарига кўра, тахминан 2 400 ходим ишсиз қолади. Ишлаб чиқарилган барча моделларнинг йиғилиши Фукуока ҳудудидаги Кюшу заводига кўчирилади.
Таниқли бренд бу ўзгаришлар орқали ишлаб чиқариш таннархини камайтириш, рақобатбардошликни ошириш ва фойдалиликни яхшилашни режалаштирмоқда. Компания 2024 йил молиявий ҳисоботида 670,9 миллиард иена зарар кўрганини маълум қилди.
Бу умумий қисқартириш стратегиясининг бир қисми бўлиб, компания глобал ишчи кучининг 15 фоизини камайтирмоқда ва заводлар сонини 17 тадан 10 тагача қисқартиришни режалаштирган.
Мусулмон Зиё, ЎзА