English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Nissan Россия бозоридан кетишидан кўриладиган зарарни ҳисоблаб чиқди
16:12 / 2022-10-12

Япониянинг Nissan автоконцерни Россия бозорини тарк этса кўрадиган зарари 100 миллиард иенани (686 миллион доллар) ташкил этади, дейилади компания тарқатган хабарда. Шунга қарамай, Nissan фаолият кўрсаткичларини йиллик прогнозлар даражасида сақлаб қола олади, дейилади хабарда.

Сешанба куни Nissan ижро қўмитаси Россиядаги активларини сотишини маълум қилди. Компания активларнинг ҳаммаси давлат мулкига ўтади. Шу билан бирга, сотув ҳужжатида 6 йил давомида қайта сотиб олиш ҳам назарда тутилган. "Сотув тегишли давлат идоралари рухсатидан кейин яқин кунларда расмийлаштирилади", – деб қўшимча қилган компания вакиллари.

Nissan Россияда 2009 йилда ўз заводини очган эди. Санкт-Петербургда жойлашган ушбу корхонада X-Trail ва Qashquai моделлари йиғилган. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 мингта автомобилни ташкил этади. Заводда икки минг киши ишлайди.