Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Н.Исмоилов Қуйи палата фаолиятидаги айрим камчиликларни санади
13:59 / 2022-01-18

ОНЛАЙН

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида Спикер Нуриддинжон Исмоилов қуйи палатанинг 2022 йилдаги режалари ҳамда фаолиятдаги қатор камчиликларга, эришилган натижалар баробарида ҳали қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.  

— Ҳамма депутат ҳам ўз сайлов округида қониқарли фаолият олиб бора олаётгани йўқ.  
Олий Мажлис Сенати билан яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Аммо, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлигимиз талаб даражасида эмас. Бу борада янгича шакллардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликдаги ишларимизни кучайтиришимиз лозим. 

Фракциялар фаолиятида ўзгаришлар бўляпти. Аммо қилинаётган ишлар етарли даражада тарғиб қилинмаяпти. Бунда ОАВ билан ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратиш лозим. 

Парламент ва депутатлик сўрови институти натижадорлиги кутилган даражада сезилмаяпти.  

Парламент сўровларига ҳукумат аъзоларидан келаётган жавоблар сифати ҳам талаб даражасида эмас. 

Кўп ҳолларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга идоралар томонидан киритилаётган қонун лойиҳаларидаги таҳририй хатоларни, уларнинг юридик техникасини тузатиш билан вақтимиз кетяпти. Шусиз ҳам депутатларнинг иши етарли. Бу борада ҳамкорликда қиладиган ишларимиз кўп...  

 

 Муҳтарама Комилова, ЎзА