Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нима сабабдан давлат боғчалари кечроқ очиляпти?
16:51 / 2020-06-05

Бу саволга мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати ойдинлик киритди.


Бу саволга Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати ойдинлик киритди.

Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика Махсус комиссияси сариқ ва яшил ҳудудларда, МТТ раҳбарияти ва ходимлари томонидан зарур хавфсизлик чораларини таъминланган ҳолда, ушбу ташкилотлар фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

Ҳозирда Мактабгача таълим вазирлиги, Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги Aгентлиги, халқаро ташкилотлар, ЮНИCЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан МТТлар фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ўз ичига олган низом ишлаб чиқилмоқда. МТТлар фаолиятини тиклаш борасидаги тартиби ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги ўзининг расмий сайтида яна қўшимча тарзда маълумот беради.

Талаб этилувчи хавфсизлик чораларини таъминлаб бера олувчи хусусий МТТлар 2020 йил 15 июндан фаолиятларини бошлашлари мумкин.

Aйни дамда Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар фаолияти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча шароитларни яратиш, жумладан, уларда тарбияланувчилар овқатланишини ташкил этиш учун озиқ-овқатларни харид қилиш, ҳимоя воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш ва дезинфекция қилиш, МТТ ходимларини меҳнат таътилидан ишга чақириш бўйича тегишли расмийлаштириш бўйича ташкилий ишларни амалга оширмоқда.

Ҳозирги вақтда барча МТТ раҳбарияти ва ходимлари олдидаги энг муҳим вазифа- бу болалар хавфсизлигини таъминлашдир. МТТ тарбияланувчилари учун хавфсиз шароит яратиш борасидаги ишларни амалга оширишга маълум вақт талаб этилади. Вазирлик айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда аҳолидан вазиятга тўғри баҳо беришни сўраган.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан айни вақтда ишлаб чиқилаётган жадвал асосида давлат МТТлари фаолияти 15 июндан 1 июлгача йўлга қўйилади. Ушбу жадвал Мактабгача таълим вазирлигининг расмий манбаларида эълон қилинади.

Маълумот учун, ҳозирда республикамизда 14181 мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, улардан 6021 таси давлат ва 8160 таси эса нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари саналади.

Уларда 1 459 301 нафар тарбияланувчи тарбияланади.