Луқма
Бугун 15 июнь санасидан 2021-2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул бошланиши керак эди. Аммо негадир эрталабдан қилган уринишларим бесамар кетди. Фарзандимнинг ҳужжатларини онлайн тарзда топшира олмадим. Шундан сўнг, my.maktab.uz электрон плафтормасида кўрсатилган телефон рақами(71-203-07-04)га қўнғироқ қилдим.
Қўнғироғимга жавоб берган йигитнинг айтишича, техник носозликлар сабаб 1-синфлар учун онлайн қабул жараёни бошланмаган. Оператор мазкур платформа эртага, балки бугун ҳам ишга тушиши мумкинлиги айтгач, гўшакни қўйдим.

Соат 18:00. Компьютеримдан my.maktab.uz электрон плафтормасига кираман. Ҳамон мазкур платформада 1-синфлар учун қабул жараёни ишга туширилмаган. Қўнғироғимга жавобан, ҳали ҳам техник носозликлар бартараф этилмагани боис, қабул жараёни бошланмаганини айтишади...
Кутамиз... Умид қиламизки, техник носозликлар тез орада бартараф этилиб, 1-синфларга қабул жараёнлари бошлаб юборилади.
Дарвоқе, жорий йилнинг 8 июнъ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова 2021-2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул 15 июнь санасидан бошланишини маълум қилганди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА