Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Nikkei: Японияга мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаши учун 2027 йилгача 324 миллиард доллар зарур бўлади
18:06 / 2022-11-04

Япония ҳукуматига келгуси беш йилда мамлакат мудофаа салоҳиятини тубдан мустаҳкамлаши учун камида 48 триллион иена (тахминан 324 миллиард доллар) зарур бўлади. Nikkei газетаси Япония мудофаа вазирлигининг ҳисоботига таяниб шу ҳақда маълум қилди.

Ушбу харажатлар ўрта муддатли мудофаа дастурларини амалга ошириш учун ишлатилади. Кўзда тутилаётган маблағ жорий беш йиллик учун режалаштирилган 27,47 триллион иенадан (тахминан 185 миллиард доллар) 1,7 баробарга кўпдир.

Япония сўнгги бир неча йилда мудофаа харажатларини мунтазам равишда ошириб келмоқда. Бу йилги молия йилида (апрелда бошланди) ушбу мақсадларга ажратилган маблағ 5,37 триллион иенагача (39,1 миллиард доллар) кўтарилди ва рекорд ўрнатди.

Ҳукумат Япония атрофида хавфсизлик соҳасида вазият ёмонлашганидан хавотир олмоқда.

Токионинг фикрича, КХДРнинг ракета-ядровий дастури жадал ривожлантирилмоқда, Хитой қудрати тобора ортиб бормоқда. Шу боис ҳукумат ўз олдига мудофаа қобилиятини тубдан мустаҳкамлаш вазифасини қўймоқда, дейилади хабарда.

Бунинг учун мудофаа бюджетини сезиларли равишда ошириш талаб этилмоқда. Масалан, мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси ҳарбий бюджет миқдорини НАТО мамлакатлари каби ЯИМнинг икки фоизи даражасига чиқариш таклифини илгари сурмоқда.