Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигора Абдуллаева “10th Qatar Weightlifting Cup”да 3 та кумуш медалли бўлди
10:24 / 2025-12-23

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирининг ортда қолган учинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Абдуллаева 3 та кумуш медални қўлга киритди.

-58 килограмм вазн тоифасидаги мусобақаларда супага кўтарилган истеъдодли оғир атлетикачи қизимиз Н.Абдуллаева ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. У даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда иккикураш якунларига кўра, 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, йилни юқори спорт формасида ўтказаётган Нигора кетма-кет иккинчи халқаро мусобақада ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Мазкур вазн тоифасида олтин медалга Шимолий Корея вакили Ох Кванг Ок эгалик қилган бўлса, бронза медали тунислик Ая Алавадига топширилди.

Даст кўтариш баҳсида эса бронза медаль Туркманистон терма жамоаси аъзоси Зибагул Соймушовага насиб этди.

27 декабрга қадар давом этадиган мазкур турнирда оғир атлетикачиларимиз қўлга киритган умумий медаллари сони 9 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, Н.Абдуллаева Ар-Риёдда ўтказилган "Ислом бирдамлиги" ўйинларида ҳам 3 та кумуш медални қўлга киритган эди.

Т.Рўзиев, ЎзА