Нигина Абдураимованинг узоқ кутилган ғалабаси
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" мажмуасида аёллар ўртасида давом этаётган халқаро теннис турнирида Нигина Абдураимова муваффақиятли старт олди.
Аниқроғи, Нигина мусобақанинг илк даврасида нейтрал теннисчи Дарья Зелинскаяга қарши кортга чиқиб, якунда 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Энди теннисчимиз иккинчи даврада ҳамюртимиз Злата Чиннова ҳамда Ваишнави Адкар (Ҳиндистон) учашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Шунингдек, яна бир ёш теннисчимиз Дарья Шубина қозоғистонлик Аружан Сагандиковани 6:1, 6:4 ҳисобида таслим қилди ва иккинчи даврада Дарья Хомуцианская (нейтрал теннисчи) билан куч синашадиган бўлди.
Афсуски, Мафтунабону Қаҳрамонова ва Сабрина Олимжонова мазкур босқичда имкониятни бой бериб қўйган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА