English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигина Абдураимова «Ролан Гаррос»да ўйнайди
09:14 / 2024-05-21

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» турнирининг саралаш баҳслари бошланди. Ушбу босқичда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этади.

Аниқроғи, мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова саралаш босқичи илк даврасида Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилаётган Лулу Цанга қарши ўйин ўтказади.  

Маълумот учун, «Ролан Гаррос» турнири 9 июнь кунига қадар давом этади. Мазкур саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олган теннисчилар асосий даврага қўшилади ва дунёнинг энг кучли 128 теннисчиси қаторида бош соврин учун кураш олиб боради. Мазкур турнирнинг бу йилги соврин жамғармаси 53,5 миллион еврони ташкил этади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА