Нигина Абдураимова Чехиядаги "юриши"ни бошлади
Польшада Халқаро теннис федерацияси томонидан аёллар ўртасида "W100 GRODZISK MAZOWIECKI" мусобақаси ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини тажрибали теннисчимиз Нигина Абдураимова муносиб ҳимоя қилмоқда. У турнирнинг яккалик баҳслари асосий тўрида россиялик Валерия Савинихга қарши кортга чиқиб, якунда 6:3, 6:4 ҳисобида рақиби устидан зафар қучди.
Энди Нигина Абдураимова халқаро турнирнинг иккинчи даврасида чехиялик Линда Носкова билан рақобатлашади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА