Нигерияда жангарилар 200 нафар ўқувчини ўғирлаб кетишди
Нигериянинг Нигер штатида бир гуруҳ қуролланган кимсалар тахминан 200 нафар ўқувчини ўғирлаб кетишди, деб ёзади, Punch газетаси ҳукумат ва маҳаллий аҳоли вакилларининг маълумотига таяниб.
Нашрнинг ёзишича, жангарилар Тегина шаҳридаги мактабга якшанба куни кундузи ҳужум қилган. Улар қуролларидан атрофга ўт очган, натижада икки киши оғир жароҳат олган. Уларнинг бири вафот этгани, иккинчиси оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Нигер штати ҳукумати ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган, лекин ўғирланган ўқувчилар сони ҳали аниқ эмаслиги айтилмоқда.
Бу Нигерияда бўлаётган биринчи воқеа эмас. Уларни озод этиш учун жиноятчилар аксарият ҳолларда пул талаб қилади. Бундан аввалроқ жангарилар апрель ойида ўғирлаб кетилган маҳаллий университетнинг 14 нафар талабасини қўйиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.