Нигерияда юк машинаси ҳалокатга учради: қурбонлар бор
Нигерия шимоли-шарқидаги Кано штатида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.
Штат губернатори Абба Юсуфнинг сўзларига кўра, воқеа Кванар-Барде қишлоғи яқинидаги Гужунга ҳудудида юз берган.
Таъкидланишича, ҳодисага ҳайдовчининг беэътиборлиги сабаб бўлган. Бахтсиз ҳалокат оқибатида яраланганлар штатдаги турли касалхоналарга олиб кетилган.
Расмийлар ҳайдовчиларни эҳтиётсизликка йўл қўймаслик ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА