Нигерияда вабо қурбонлари кўпаймоқда
Нигерияда вабо эпидемиясидан вафот этганлари сони 359 нафарга етди. Мамлакат Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотига кўра, йил бошидан буён 10 857 вабо юқтириш ҳолати аниқланган. Айниқса, шу йил мамлакатда касаллик кескин ошган. Эпидемия пойтахт Aбужа ва яна 36 штатга тарқалган. 26 июнь куни Африканинг ушбу давлатида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Ўтган йил 3000 дан ортиқ вабо қайд этилиб, 100 дан зиёд инсоннинг ёстиғи қуриган.
Вибрио бактерияси келтириб чиқарадиган вабо хасталиги озиқ-овқат ва сув орқали юқади ва кучли диарея, сувсизланиш келтириб чиқаради. Вақтида даволанмаса, ўлимга олиб келади.
Тоза сув етишмаслигидан ташқари, Нигериядаги юқумли инфекция ва ўлим хавфи тиббий хизмат етишмовчилиги билан ҳам боғлиқ. Ушбу мамлакатда безгак, полиомиелит, тиф иситмаси ва маймун чечаги вируси ҳам тез-тез учрайди.