Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерияда тошқин
18:01 / 2025-05-30

Нигерия ғарбидаги Нигер штатида кучли ёмғир ортидан сув тошиб, камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу хабарни мамлакат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (SEMA) тарқатган.

Агентлик раҳбари Иброҳим Ҳусайний айтишича, табиий офат Мокова округида содир бўлган. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор. 10 киши бедарак, яраланганлар ҳам кўп.

Тошқин инфратузилмани бузди. 50 га яқин уй сув остида қолди. Минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.

Аввалроқ Нигерия сув хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг бир неча ҳудудида кучли ёғингарчилик ва сув тошқини кузатилишидан огоҳлантирган эди.